АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:
- акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;
- акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:
а) жамиятни қайта ташкил этиш;
б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;
в) Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;
г) жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.
«Sarbon-Neftegaz»AJ айни вақтда жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олишни амалга оширмаяпти.