Жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади

Жамиятни ташкил этишнинг асосий мақсади — даромад олиш. Жамиятнинг фаолияти қуйидагидан иборат автомобиль транспорти орқали юк ва йўловчиларни ташиш.

Ўз фаолиятини амалга ошириш учун ва жамият олдида турган масалаларни ҳал қилиш мақсадида, жамият қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  1. ўз номидан битимлар, шартномалар тузиш, мулкий ва ўз номулкий ҳуқуқларни сотиб олиш ва мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлиш, Ўзбекистон Республикаси худудида ва ундан ташқарида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда судда, хўжалик ва хакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
  2. шартномалар асосида мутахассисларни жалб этиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни ҳам;
  3. маҳсулот ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб, ўз фаолиятини мустақил режалаштириш, ривожланиш истиқболларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш ҳамда акциядорлар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий даромадларини ошириш йўлларини аниқлаш;
  4. Республика ичида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва бошқа янги корхоналар ташкил этиш ва таъсис этиш; 
  5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка асосан кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида сотиб олиш ва ижарага бериш; 
  6. уюшмалар, иттифоқлар, консорциумлар, акциядорлик компаниялари ва жамиятларига ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш; 
  7. белгиланган тартибда ссудалар ва банк кредитларини олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар қандай шаклда маблағларни ўтказиш ва акцептлаш, қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш ва жойлаштириш;
  8. амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мустақил равишда ўз балансидан мол-мулкни, қарзларни, камомадни, бошқа исрофларни ўчириш. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Yangiliklarga obuna

Yangiliklari «SARBON-NEFTEGAZ» AJ

So'rov

Nima siz bizning saytimizga kabi?

ha - 0%
yo'q - 0%

Total votes: 0

Ob-havo. Valyuta kursi.

Bog'lanish

Манзил: г. Ташкент, ул. Аэродромная, 118.
Телефон: (+99871) 231-78-41
Факс: (+99871) 231-78-44

Top